6 Январ 2021 йил
1299
“УАЗ” автомашинасида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот
6 январь куни соат 8:00 ларда М-39 йўлининг Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи 1074-км. да ҳаракатланиб келаётган 30 G 314 UA давлат рақам белгили, “УАЗ” русумли автотранспорт воситасининг мотор қисмидаги электр симларида содир бўлган қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Барча ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз!
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати