22 Декабр 2020 йил 546

Уйида қиморхона ташкил этган пастарғомлик шахсга жиноят иши қўзғатилди

2020 йил 18 декабрь куни Пастдарғом тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Пастдарғом тумани “Синчи” маҳалласида яшовчи Б.О. нинг яшаш уйида тезкор тадбир ўтказилди.

Ушбу шахс осон йўл билан моддий бойлик орттириш мақсадини кўзлаб, олти нафар фуқаролар билан қонунга ҳилоф равишда қимор ўйинини ташкил этганлиги аниқланиб, ўйинга тикилган жами 2.142.000 сўм пуллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech