8 Январ 2021 йил 548

Уйида қиморхона ташкил этган пастдарғомлик эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 06 январь куни Пастдарғом тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Пастдарғом тумани Қорағуппа МФЙда яшовчи, 1982 й.т. О.Ф. яшаш уйида пул эвазига қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар учун қиморхона ташкил қилганлиги аниқланиб, у ерда қимор ўйнаётган етти нафар фуқаролардан жами 2.186.000 сўм пул ва 2 дона уйинда ишлатилган карта калодалар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.Ф. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

Text to speech