Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 1 октябрь куни, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи, тасдиқланган режа асосида туманнинг Ватак маҳалласида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Қабул давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 54 та мурожаатлар келиб тушди, шундан 12 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.
Мурожаатларнинг барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олинди ва тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига мурожаатларни кўриб чиқиб қонуний қарор қабул қилиш учун кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Қабул сўнгида, 3- сектор раҳбари томонидан халқни қийнаётган муаммолар ечими ўрганилиб, "Темир дафтар"га киритилган кам таъминланган оилаларга совғалар улашилди.