11 Август 2020 йил 649

Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари "героин" сотган шахсни қўлга олишди

Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари "героин" сотган шахсни қўлга олишди

2020 йил 05 август куни соат 10:00 ларда Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Ургут тумани “Сатанг” маҳалласида яшовчи 1955 й.т. М.С., А. исмли шахсга жами 1.200.000 сўм пуллар эвазига икки дона целлофан бўлагига қадоқланган 0,19 грамм миқдордаги “Героин” гиёҳвандлик моддасини сотган.

Шу куни М.С. ушланиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинган вақтида ёнидан 1.200.000 сўм пуллар топилиб, ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат бўйича Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech