Ургут тумани сектор раҳбарлари 120 ёшга тўлган онахонни табриклашди
Ургут туманининг «Ғойибота» маҳалласида яшовчи Олимова Улуғ момо ўзининг 120 баҳорини қарши олди.
Ургут тумани сектор раҳбарлари 120 ёшга кирган Улуғ момони ҳолидан хабар олишди.
Бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга замин яратишда 2-жаҳон урушида қатнашиб, дуч келган дайди ўқдан ҳалок бўлиш хавфи ҳар қадамда таъқиб этсада, мардонавор курашган ота-боболармизнинг хизмати чексиз. “Тирик афсона”га айланиб улгурган боболаримизнинг ҳаётий сабоқлари, маслаҳат ва ўгитлари беихтиёр кишида шукроналик ҳисини жўшқинлантириб юборади.
Ургут тумани ҳокимлиги томонидан ҳам доимий равишда туманда истиқомат қилувчи улуғ ватан уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, яқиндан кўмак бериб келинмоқда.
Шунингдек, сектор раҳбарлари туманнинг Испанза маҳалласида яшовчи Гадоев Бўрон бобонинг ҳолидан хабар олишди.