Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлида “ЗИЛ” ва “Cobalt” тўқнашиб кетиши натижасида 3 киши воқеа жойида вафот этди
2020 йил 18 август куни соат 15.30 ларда Ургут туман Баҳрин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлининг 1.114 км.да, Жомбой туманида яшовчи ҳайдовчи, 1999 й.т. А.Д., бошқарувида бўлган “ЗИЛ” русумли юк автомашинаси “Самарқанд-Ургут” йўналишида ҳаракатланиб келиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган, 1971 й.т. Ш.А. бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада, “Cobalt” русумли автомашина ҳайдовчиси Ш.А., ушбу автомашина салонида бўлган йўловчилари, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган, 1988 й.т. Ж.А., вояга етмаган 2007 й.т. т.Н. воқеа жойида вафот этган, 2015 й.т. Б.И. Ургут туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган, шунингдек, йўловчилари, 1991 й.т. Ф.М., 2017 й.т. Б.А. ва 1975 й.т. М.Л. лар тан жароҳати олиб Ургут туман Тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси яна бир бор йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишларини сўрайди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.