18 Март 2024 йил 590

Ургут туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти Ургут туманида ўрганиш ишларини олиб борди.

Дастлаб тумандаги маҳаллаларда ягона бошқарув тизими фаолияти ўрганилди.

Маҳалла еттиликларига ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш юзасидан тавсиялар билдирди.

Шунингдек, туман ички ишлар бошқармасидаги вазиятлар маркази, кутубхона, ходимлар учун яратилган шароитлар, иш юритувидаги ҳужжатлар кўздан кечирилди.

Ўрганиш ишлари бошқа ҳудудларда давом этмоқда.

Text to speech