20 Октябр 2022 йил
571
Ургут туманидаги умумтаълим мактабида юз берган ҳолат муҳокама этилди
Жорий йилнинг 19 октябрь куни Ургут тумани сектор раҳбарлари томонидар Санчиқул маҳалласидаги 61 умумтаълим мактабида мактаб директори томонидан ўқувчига нисбатан куч ишлатилганлик ҳолати муҳокама қилинди.
Туман ҳокими Б.Жабборов сўзга чиқиб, ўқувчиларни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол, юрт келажагига муносиб юксак маънавиятли, кенг тафаккур эгалари сифатида камол топиши учун бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик лозимлигини таъкидлади.
Мазкур ҳолатни содир этилишида йўл қўйилган шарт-шароитлар, туман сектор раҳбарлари томонидан батафсил муҳокама этилиб, масъуллар қаттиқ огоҳлантирилди.