12 Октябр 2020 йил 821

Ургутда 2.200 кг марихуана сотаётган шахс ИИБ томонидан ушланди

2020 йил 12 октябрь куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Ургут тумани Деҳқон обод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Ургут Қоратепа йўлининг Ургут йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.
Паст Дарғом тумани, Галатут қишлоғида яшовчи 1995 йилда туғилган, С., Т. исмли фуқарога целлофан қопга солинган, жами оғирлиги 2.200 кг, марихуана гиёҳвандлик моддасини 10.000 АҚШ долларига сотаётган вақтида тезкор хизмат ходимлари томонидан қўлга олиниб, гиёҳвандлик моддаси белгиланган тартибда далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech