Ургутда ҳайдовчи велосипеддаги ёш болакайни уриб юборди
Ургутда ҳайдовчи велосипеддаги ёш болакайни уриб юборди.
2020 йил 17 август куни соат тахминан 16:00ларда Ургут тумани Ипакли маҳалласи ички йўлида, Ургут тумани Аълохотин маҳалласида яшовчи 1991 й.т М.А. ўзининг Москвич-412 русумли автомашинасини Ипакли-Жозмон йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, велосипедда йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган 2015 й.т З.Ш.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.
5 яшар болакай олган тан жароҳатлари оқибатида Ургут туман Тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилишларини сўрайди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.