26 Ноябр 2020 йил 565

Ургутда “героин” сақлаб келаётган шахс аниқланди

2020 йил 25 ноябрь куни Ургут тумани буйича ИИО ФМБ ҳамда ДХХ ходимлари  томонидан Ургут тумани  “Қолдувойжар” маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Ургут тумани Қолдувойжар  маҳалласида яшовчи Э. оғирлиги тахминан  0,06 грамм бўлган  “героин” гиёҳвандлик моддасини 415.000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech