Ургутда яна бир оғуфурушнинг фаолиятига чек қўйилди
Ургутда яна бир оғуфурушнинг фаолиятига чек қўйилди.
2020 йил 06 август куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ургут тумани “Чумчуқли” маҳалласида яшовчи 1980 й.т. И.О., Б. исмли шахсдан 9.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, ушбу пулларга гиёҳвандлик моддаси олиб беришни ваъда қилиб, шу куни соат 19:00 ларда ўзининг яшаш уйида таниши, Ургут тумани Мирзабоғлон-Чеп маҳалласида яшовчи, 1986 й.т. Д.О. дан оғирлиги 41.08 граммга тенг бўлган юмшоқ ҳолдаги, “Опий” гиёҳвандлик модасини 9.000.000 сўмга сотиб олиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини Б. исмли шахсга берган вақтда қўлга олиниб, гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ургут туман бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.