6 Август 2020 йил 635

Ургутда “Қорадори-2020” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг 2-босқичи қандай ўтмоқда

Вилоят бўйлаб “Қорадори-2020” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг 2-босқичи ўтказилмоқда.

2020 йил 05 август куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, Ургут тумани Кўтарма маҳалласида яшовчи 1972 йилда туғилган Н.Ж.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, яшаш уйи ховлисида 5 метр квадрат ер майдонига баландлиги 4 метр бўлган жами 12 (ўн икки) туп, “каннабис” гиёхванлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, хонадонни кўздан кечириш давомида уйининг томидан оғирлиги тахминан 6 (олти) килограмм бўлган марихуанна гиёҳвандлик моддаси  ва  яшаш уйи ичкарисидан оғирлиги тахминан 100 (юз) грамм бўлган каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги уруғлари борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Шунингдек, 05 август куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Ургут шаҳар бўлими тезкор ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан  Ургут тумани Мирзобоғлон-Чеп маҳалласида яшовчи 1962 йилда туғилган, оилали 7 нафар фарзанди бор, З.О. исмли аёлнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда,  яшаш уйи ховлисида экилган помидор ўсимлигининг ичидан 12 (ўн икки) туп, узумзори ичидан 4 (тўрт) ҳамда оғилхонасидан 3 (уч) туп, жами 19 (ўн тўққиз) туп баландлиги 1,50 см бўлган “каннабис” гиёхванлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Шу куни Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари тезкор ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан Ургут тумани Бешёғоч маҳалласида яшовчи 1979 йилда туғилган, Т.Р.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.
Ушбу фуқаронинг яшаш уйи ховлисидаги узумзори ичида 15 (ўн беш) туп ҳамда ховлисида экилган олма дарахти остида 1 (бир) туп жами 16 (ўн олти) туп бўйининг баландлиги 1 метр бўлган, “каннабис” гиёхванлик ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланиб,  холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Барча ҳолатлар юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech