21 Август 2020 йил 617

Ургутда тарғибот автокарвони ташкил этилди

Ургутда тарғибот автокарвони ташкил этилди.

Республикамиз ҳудуди бўйлаб турли сабаблар билан йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиши давом этмоқда.

Ана шундай ЙТҲлардан бири 2020 йил 18 август куни Самарқанд вилоятида содир бўлди. Ушбу ЙТҲда 4 нафар инсон бевақт ҳаётдан кўз юмди. Бу каби ЙТҲлар олдини олиш, ҳайдовчиларни қоидаларга амал қилишга чақириш мақсадида, вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тарғибот автокарвони ташкил этилди ва Ургут тумани кўчалари бўйлаб тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

ЙТҲлар натижасида техник шикастланган транспорт воситалари туман кўчалари бўйлаб махсус эвакуаторларга ортилган ҳолда айлантирилиб, барча йўл ҳаракати иштирокчиларига ушбу автомобиллар ҳолати кўрсатилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи полковник Ф.Шайзоков, туман ҳудудида содир бўлаётган ЙТҲлари муҳокамасини ўтказди.

Бу борадаги кучайтирилган тарғибот ва рейд тадбирлари вилоят бўйлаб ўтказилиши белгиланган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech