24 Феврал 2021 йил 719

Ургутда “Зарбдор ойлиги” доирасида героин савдосига чек қўйилди

Самарқанд бўйлаб ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” тадбирлари доирасида, 2021 йилнинг 22 февраль куни Ургут тумани буйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Ургут шаҳри ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, 1956 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 1-қисми билан судланган, Ургут тумани “Мозортепа” маҳалласида яшовчи, Б.У. ва Ургут тумани Камардон маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган, У.Ж. лар 1 миллион 700 минг сўмга “героин” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech