15 Июн 2021 йил 431

Ургутда “Жигули” ва “Captiva” ҳайдовчилари бир-бирларига йўл бермаслиги оқибатида жанжал келиб чиқди

2021 йилнинг 16 май куни соат 22:30 ларда Ургут тумани “Деҳқонобод” маҳалласи “Жигули-ВАЗ 2106” ҳамда “Captiva” русумли автомашина ҳайдовчиларининг бир-бирига йўл бермаслиги натижасида фуқаролар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Жанжалга автомашиналарда бўлган фуқаролар ҳам қўшилган. Жанжал оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, Ургут тумани Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳозирда жабрланувчилар олган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланиб, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech