24 Апрел 2021 йил 494

Ўғрилик содир қилган шахс қўлга олинди

#Тезкор_тадбир

2021 йил 23 апрель куни Қўшработ тумани ИИБга, “Наъмуна” МФЙда яшовчи, Қ.Т. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида 22 апрель куни соат 22:00ларда, яшаш уйига номаълум шахс калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги шкафдан 9.000.000 сўм пулларини ўғирлаб воқеа жойидан яширинганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу ўғрилик жиноятини, Қўшработ тумани, Қўролос МФЙда яшовчи, 1989 й.т. Т.Ш. содир қилганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech