20 Апрел 2021 йил 644

Ҳурматли ички ишлар ходимлари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3216-сонли Қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 958-сонли Қарори талабларидан келиб чиқиб, 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб Академияга сиртқи таълим шаклларига ўқишга киришни хоҳлаган ички ишлар органлари ходимларидан билдиргилар жорий йилнинг  15 апрелидан 15 майига қадар қабул қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклларига ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси билдиргига илова қилиниши белгилаб қўйилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

 

Text to speech