Ҳурматли ота-оналар, фарзандингиз тарбиясига бефарқ бўлманг!
Ижтимоий тармоқда “Мактаб ўқувчилари орасида "эркатой" ларнинг сони ортиб бораётганлиги — ниҳоятда ачинарли ҳолат...” сарлавҳали видеолавҳа тарқалиди.
Ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида видеолавҳадаги шахс Нарпай туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, Нарпай тумани Саловат маҳалласида яшовчи, У.Д. эканлиги аниқланиб, ушбу салбий ҳолат жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиниб, ўқувчининг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) 1-қисмига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига юборилди.
Ҳурматли ота-оналар, фарзандингиз тарбиясига бефарқ бўлманг!
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати