Ҳурматли ота-оналар! Пиротехника воситалари фарзандларингиз соғлиги учун хавфли!
Самарқанд шаҳрининг Мотрид қўрғонида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспекторлари кўчада ёқилган пиротехника воситасини улоқтирган, осойишталик, ёнғин хавфсизлиги ва энг аввало ўзининг саломатлигига хавф туғдирган ёш йигитни аниқлашди.
Фуқарони ИИБ биносига олиб келиниб, у билан пиротехника воситаларининиг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳурматли юртдошлар!
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати пиротехника воситаларини ноқонуний равишда олиб ўтиш, сотиш, шунингдек, шу каби бошқа ҳаракатларни содир қилган шахслар ҳақида мунтазам маълумотлар бериб бормоқда.
Фарзандларимизни пиротехника воситаларидан фойлананишига йўл қўймайлик!
Зеро, гап осойишталигимиз, хавфсизлигимиз ва энг аввало, фарзандларимиз саломатлиги ҳақида кетар экан, лоқайд бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати