Қўшработ бозорида кийим-кечакларни ўғирлаётган шахс ИИБ ходимлари томонидан ушланди
2020 йил 06 ноябрь куни Булунғур тумани Небўса МФЙ яшовчи, 1981 й.т. А. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Қўшработ тумани Қўролос МФЙ ҳудудида жойлашган “Қўшработ деҳқон бозори” ҳудудидаги фуқаро С.га тегишли бўлган бозор растасидан болалар кийим-кечакларини яширин равишда талон-тарож қилган.
Шунингдек, А. ушбу бозорда такроран, фуқаро Б.га тегишли бўлган растада турган аёллар кийим-кечакларини яширин равишда талон-тарож қилаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати