21 Октябр 2020 йил 510

Қўшработ туманида 20 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилди

Вилоят ҳокимлиги ҳамда Ички ишлар бошқармасининг 2020 йил 19 сентябрдаги қўшма фармойишига асосан, 20 сентябрдан 20 октябрга қадар “Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш ойлиги” этиб белгиланди.

Ушбу муносабат билан Қўшработ тумани худудида мавзу доирасида бир қатор профлактик тадбирлар олиб борилди. Ҳусусан туман ИИБ ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Таҳлилларга кўра жорий йилнинг 8 ойи давомида туман ҳудудида хотин-қизлар томонидан 4 та жиноят содир этилган бўлиб, ушбу жиноятларда 4 нафар хотин-қизлар иштирок этган.

Тадбирлар давомида доимий тарзда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ижтимоий ҳимояга мухтож 20 нафар хотин-қизларга тегишли ташкилот ва маъсул ходимлар томонидан ҳимоя ордерлари берилди.

Шунингдек, профилактик тадбирлар давомида жиноят содир этиш ҳамда унинг қурбони бўлиш эҳтимоли бўлган хотин-қизлар ҳамда шаръий никоҳ ва эрта турмуш қуришнинг олдини олиш масалалари кўриб чиқилди.

Text to speech