7 Январ 2021 йил 1112

Қўшработлик йигитлар маҳалладошининг молини ўғирлаб, Каттақўрғонга сотиб юборди

2021 йил 06 январь куни Қўшработ тумани ИИБга туманнинг Қўшработ МФЙда яшовчи, Э.М. ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 5 январь кунига ўтар кечаси ҳовлисидаги оғилхонасидан бир бош, баҳоси 4.000.000 сўмлик қорамолини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Қўшработ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу ўғирликни Қўшработ МФЙ “Қизил олма” қишлоғида яшовчи, 2000 й.т. М.О. ва туманнинг Пичот МФЙ да яшовчи, 2003 й.т. А.У. лар содир этганлиги аниқланиб, улар томонидан Каттақўрғон тумани Қоракулча маҳалласида яшовчи фуқарога сотиб юборилган ушбу бир бош қорамол далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур холат юзасидан Қўшрабод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech