28 Август 2020 йил 590

Қутлов

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Тиббиёт бўлими бош шифокори полковник Каримова Наргиз Қуддусовна Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони билан II даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби Наргиз Қуддусовнани ушбу юксак давлат мукофоти билан самимий муборакбод этади.

Text to speech