13 Апрел 2021 йил
482
Ҳуқуқ посбонларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда
Ҳуқуқ посбонларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда
Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, ҳуқуқ посбонлари учун етарли шароитлар яратиш мақсадида амалий ишлар давом этмоқда.
Хусусан, барча маҳаллаларда профилактика инспекторлари учун замонавий хизмат хоналари ташкил этилиши белгиланган.
Шу муносабат билан бугун Ургут тумани сектор раҳбарлари иштирокида 19 та маҳаллаларнинг профилактика инспекторлари учун стол-стул, мебель ҳамда замонавий компьютер жамланмалари топширилди.