11 Сентябр 2020 йил 626

Ўқув семенари ўтказилди

2020 йил 11 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьялари Самарқанд шаҳар прокуратураси терговчилари, Самарқанд шаҳар Ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими терговчи ва суриштирувчилари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги ПФ-6041-сонли Фармони, “Суд–тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимяти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли Қарори юзасидан маълумотлар берилиб, ёш терговчи ва суриштирувчиларнинг билимини ошириш борасида, одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланганлиги маълум қилинди.

Text to speech