Қувур ўғрилари қўлга олинди.
2020 йил 23 июль куни Каттақўрғон туман ИИБга, Каттақўрғон тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи, 1989 й.т. С.Х. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 23 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш уйини ташқи томонида бўлган 3 дона ҳар бирининг узунлиги 6 метрдан 150 диаметрли жами баҳоси 3.600.000 сўмлик 18 метр темир қувурларини ўғирлиб кетганлигини маълум қилган.
Каттақўрғон туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни Каттақўрғон шаҳар М.Улуғбек кўчасида яшовчи, 1999 й.т. А.А. ва шу кўчада яшовчи, 2002 й.т. Б.С. лар содир этганлиги аниқланиб, улардан икки дона темир қувурлар тегишли тартибда далилий ашё сифатида олинган.
Ушбу шахсларга нисбатан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-модда (Ўғрилик)си 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.