13 Март 2021 йил 833

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Шухрат Собиров Самарқандда жиноятчиликнинг аҳволи юзасидан танқидий муҳокама ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Шухрат Собиров Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ фаолияти билан танишди.

Дастлаб, генерал-майор Шухрат Собиров Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ Навбатчилик қисми, у ерда яратилган шароитлар, юритилаётган китоблар билан танишди. Шунингдек, шаҳар ҳудудида криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларда “маҳаллабай” амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот билан танишиб, масъулларга ҳар бир маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасидаги тавсияларини берди.

Шундан сўнг, ИИБнинг тегишли соҳавий хизмат вакиллари иштирокида вилоят ҳудудидаги жиноятчиликнинг аҳволи юзасидан танқидий муҳокама ўтказилди. Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари барча соҳавий хизмат раҳбарлари фаолиятини алоҳида-алоҳида таҳлил қилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни профилактикаси бўйича амалга ошираётган ишларини танқид қилди. Ҳар бир раҳбар “пастга тушиб”, маҳаллаларда  жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт профилактикаси билан шуғилланиши, ҳудудлардаги ҳар бир объектларни камералаштириш, хонадонларни чақирув сигнализациялари билан жиҳозланиши бўйича чора-тадбирлар белгилаши юзасидан аниқ топшириқлар берди. Камчиликка йўл қўйган баъзи соҳавий хизмат раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилди. Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва бу борадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан йўл ҳаритаси ишлаб чиқилиши таъкидланди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech