Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шухратжон Собиров, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раиси биринчи ўринбосари Гайратулла Ёзиевлар раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шухратжон Собиров, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раиси биринчи ўринбосари Гайратулла Ёзиевлар раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Муҳокамада вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг тегишли соҳавий хизмат вакиллари иштирок этишди.
Раҳбарлар дастлаб, вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди.
Криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш борасидаги ишларни "маҳаллабай", “хонадонбай” амалга ошириш, очилмасдан қолаётган жиноятларни фош этиш, пробация назорати остидаги шахслар билан профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича тегишли идора вакилларига аниқ топшириқлар берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати