Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида ИИВ томонидан қабул қилинган 14 кунлик дастури юзасидан ходимлардан ўтилган мавзулар бўйича 5-йиғин имтиҳонлари қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида ИИВ томонидан қабул қилинган 14 кунлик дастури юзасидан ходимлардан ўтилган мавзулар бўйича 5-йиғин имтиҳонлари қабул қилинди.
Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари ҳамда Миллий гвардиянинг идоралараро ишчи гуруҳи тажрибали мутахассис ходимларини жалб қилган ҳолда ўқув дастурлари ўтказилди. Самарқанд вилояти ички ишлар органларининг тегишли хизматларидан жами ҳар бир ўқув йиғинига 60 нафар ходимлар жалб этилди.
Шунингдек, мазкур ўқув йиғинида қатнашаётган ходимлар назарий билимларни олиш билан биргаликда Самарқанд шаҳар ҳудудидаги криминоген вазияти оғир ҳудудлардаги ҳолатни яхшилаш мақсадида олиб борилган профилактик тадбирларга йўналтирилди.
Самарқанд вилояти ИИБнинг соҳавий хизматлари ва таркибий тузилмалари ходимлари ўртасидаги бу каби ўқишлар давом этмоқда.