4 Октябр 2020 йил 1079

Каттақўрғон шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳридаги Ингичка қўрғони ҳудудида яшовчи ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Унда, 3-сектор ҳудудидаги А.Қаххор, Нуробод, И.Шоир, У.Носир ва Каттақўрғон маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 200 нафар фуқаролар, шу жумладан, 110 нафар ёшлар иштирок этишди.

Ярмарка доирасида 18 нафар ишсиз ёшларга ўзлари қизиққан йўналишлари бўйича касб-ҳунарга ўқитиш марказларига йўлланмалар берилиб, 21 нафар ёшларнинг ўз соҳаси бўйича бандлиги таъминланди.

Шу каби ярмаркаларни тизимли равишда аввало, чекка ва олис ҳудудларда ташкил этишга келишиб олинди.

Text to speech