Вилоят прокурори ва ИИБ бошлиғининг навбатдаги ўрганиш манзили Оқдарё тумани бўлди
Вилоят прокурори Р.Машарипов ва вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Рахмоновлар 25 ноябрь куни Оқдарё туманидаги секторлар фаолиятини ўрганишди.
Масъуллар дастлаб туман мактаблардаги дарс жараёнлари, ўқувчи ёшларга яратилган шароитлар ҳамда синф хоналари иситиш тизимининг аҳволи билан танишиб, масъулларга керакли топшириқларни беришди.
Шундан сўнг, тумандаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи йирик иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар, уларнинг сифати ўрганилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг кейинги манзили “Юнусжон Ахли” МЧЖ истеъмол ёғи ишлаб чиқарувчи корхона бўлди. Масъуллар корхона фаолияти билан яқиндан танишар эканлар корхонанинг иқтисодий фаолияти фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди.
Раҳбарлар халқ хизматчиси ҳисобланади. Йўл йўлакай келаётган икки отахон ҳам эътибордан қолмади. Масъуллар тўхтаб отахонлар билан дилдан суҳбат қуришди. Туман аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар тингланиб, нуронийлар учун зарур бўлган ҳассалар совға қилинди. Олинган дуодан сўнг, кейинги манзил тумандаги эҳтиёжманд оилалар бўлди. Раҳбарлар шундай оилалар мавжуд хонадонлардан бирида бўлишиб, уларга моддий кўмак кўрсатилди.
Ўрганишларнинг сўнги манзили тумандаги “AFROSIAB JEANS TEKSTEL” МЧЖ корхонаси бўлди.
Бу каби ўрганиш ишлари вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати