18 Май 2025 йил
173
Вилоят Ички ишлар бошқармасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
Белгиланган жадвалга мувофиқ, вилоят Ички ишлар бошқармаси полковник Раҳмат Маматов томонидан фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда ички ишлар органлари билан боғлиқ бир қатор муаммо ва масалалар тингланиб, белгиланган тартибда рўйхатга олинди.
Ечими муддат талаб қиладиган масалалар Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари иш юритувига берилиб, ҳар бир мурожаат ўз вақтида ва ҳолисона кўриб чиқилиши юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар ечимини топишга кўмаклашилди.