11 Апрел 2025 йил
1069
Вилоят ИИБ ва унинг ҳудудий бўлинмаларида хизмат олиб бораётган Тергов бўлинмалари ходимлари томонидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда
“Самарқанд вилояти давлат органларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида 2025 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш бўйича назорат-режасига мувофиқ, вилоят ИИБ ва унинг ҳудудий бўлинмаларида хизмат олиб бораётган тергов бўлинмалари ходимлари томонидан мактабларда тарғибот тадбирлари ва ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.
Машғулотлар давомида, коррупциянинг салбий оқибатларини ёшлар онгига болалигидан сингдириш мақсадида батафсил тушунтиришлар берилмоқда.