5 Июн 2025 йил
886
Вилоят ИИБда хизмат олиб бораётган ходималар Касбий кўникмалар марказига ташриф буюриб, марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар
Бугун хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларнинг жамиятнинг барча жабҳаларидаги ролини оширишга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишдаги ишларга ҳамоҳанг равишда вилоят ИИБда хизмат олиб бораётган ходималар Касбий кўникмалар марказига ташриф буюриб, марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Мазкур тадбирдан кўзланган асосисий мақсад, ходимларнинг иш билан банд бўлмаган яқин қариндошларини ушбу масканда таҳсил олишини таъминлаш ва уларни касб эгаси бўлишига ёрдамлашдан иборат эканлиги алоҳида таъкидланди.
Ташриф давомида, маркуздаги тайёрлов жараёнлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.