28 Апрел 2025 йил
2726
Вилоят ҳудуди бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда
Вилоят ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирларни сифатли ўтказиш, аниқланган салбий ҳолатларга кескин чоралар кўриш бўйича йўриқнома ўтказилиб, барча куч ва воситалар хизматга жалб этилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати