29 Июн 2020 йил
654
Вояга етмаган болаларга ёрдам кўрсатилди.
Профилактика инспекторлари томонидан Самарқанд шаҳар Шукрона маҳалласида яшовчи вояга етмаганлар 2009 йилда туғилган В.М., 2015 йилда туғилган В.С., 2018 йилда туғилган В.Н.ларни, спиртли ичимликка рўжу қуйган онаси В.А. уйида ёлғиз ташлаб бир неча кундан бери дараксиз кетганлиги аниқланди.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ профилактика инспекторлари томонидан, 2009 йилда туғилган В.М. Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, 2015 йилда туғилган В.С., 2018 йилда туғилган В.Н.лар болалар уйига жойлаштирилди.
Онаси ИИБ биносига олиб келиниб, у билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, Вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича комиссияга киритиш учун ҳужжатлар тўпланмоқда.