21 Декабр 2020 йил 818

ВОЯГА ЕТМАГАН ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ БЎЙИЧА РАСМИЙ БАЁНОТ

ВОЯГА ЕТМАГАН ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ БЎЙИЧА РАСМИЙ БАЁНОТ

Вояга етмаган Ш.М.ни хонанда Ж.У. номусига текканлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар бўйича 09.10.2020 йилда Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вояга етмаган Ш.М. адвокати М.Рустамова билан биргаликда вилоят прокуратурасига мурожаат этишиб, Ж.У.га нисбатан бўлган жиноят иши тергов ҳаракатларидан норозиликларини баён этишган.

Мурожаат Самарқанд вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан ўрганилиб, ариза муаллифи адвокати М.Рустамова иштирокида ўзи раҳбарлигида вилоят прокуратураси ва ИИБ масъуллари иштирокида 2020 йил 18 декабрь куни қабул қилиниб, жиноят иши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганлиги ва тез кунларда қонуний қарор қабул қилиши таъкидланди.

Шундан сўнг, ишда тўпланган далиллар асосида Ж.У.га нисбатан 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Жиноят иши тергови вилоят прокурори томонидан алоҳида назоратга олинди.

Вилоят прокуратураси

Text to speech