“Зарбдор ойлиги” давомида Каттақўрғон туманида аниқланган ҳолатлар
Каттақўрғон тумани ҳудудида “Зарбдор ойлиги” тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган зарурий чора-тадбирлар режасига асосан гиёҳванд воситаларини тарқалишини олдни олиш бўйича туман ҳудудида яшовчи 31 нафар жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларнинг яшаш хонадонларида тинтув тадбирлари ўтказилди.
Олиб борилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида Каттақўрғон тумани, Пайшанба шаҳарчаси, “Ўзбекистон” кўчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган М.У. нинг яшаш манзилидан оғирлиги 0,10 грамм бўлган гиёҳвандлик воситаси топилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Шунингдек, тинтув давомида Каттақўрғон тумани, “Яккабоғ” МФЙ, “Зарафшон” маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган Ҳ. С.нинг яшаш уйи холислар иштирокида тинтув қилинганида, ховлисида жойлашган иссиқхона (парник) ичидан 30 дона елим идишдаги гул тувакларда “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парвариш қилиб келаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, Каттақўрғон тумани, “Алижон” МФЙ, “Алижон” қишлоғида яшовчи, 1967 йилда туғилган Т.А.нинг яшаш уйи тинтув қилинганида, хонасидаги сандиқ ичидан тахминан оғирлиги 0,10 грамм бўлган гиёҳвандлик воситаси топилиб, расмийлаштирилиб олинди.
Тинтув давомида, Каттақўрғон тумани, “Мадраса” МФЙ, “Қувла” қишлоғида яшовчи, 1982 йилда туғилган Т.Н.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйи молхонасидан тахминан 0,5 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик воситаси топилиб, расмийлаштирилиб олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати