19 Май 2021 йил
460
Жиноий ҳаракатларини оҳирига етказмаган ўғри қўлга олинди
2021 йил 12 майдан 13 майга ўтар кечаси Каттақўрғон шаҳридаги ғишт ишлаб чиқариш цехларининг бирига, номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, омборхонадан баҳоси 10.240.000 сўм бўлган, 8 дона аккумуляторлар электр симларини кесиб олиб, номаълум сабабларга кўра ўзининг жиноий ҳаракатларини оҳирига етказмасдан, аккумуляторларни девор остига қўйиб, ҳодиса жойидан кетиб қолган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Каттақўрғон шаҳар “Ермачит” МФЙ да яшовчи, 1994 й.т. Х.Ш. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Респубиликаси Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати