5 Август 2020 йил 813

Жиноят устига жиноят  

Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига фуқаро томонидан пора таклиф қилинаётганлиги ҳолати юзасидан тезкор маълумот келиб тушди.

Аниқланишича, Самарқанд вилоятида яшовчи “Б” исмли шахс Самарқанд вилоят ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи “Ф” исмли фуқаро таркибида олтин моддаси бўлган қумларни фуқароларга алдаб сотаётганлиги, бундан ташқари, фуқароларга Пахтачи тумани ҳудудида жойлашган тоғлардаги руда тошларидан олинган тилла қазилма бойлик деб алдаб, темир ва бошқа металларнинг қоришмасидан қуйилган тангаларни ҳар бир граммини 400.000 сўмдан сотиб келаётганлиги сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Мазкур ариза асосида 2020 йил 06 февраль куни Пахтачи тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилояти Хатирчи тумани Парохон МФЙда  яшовчи 1989 й.т. Ш.Ф. жами оғирлиги 8,538 грамм бўлган сариқ рангли оддий металлни тилла эканлигини маълум қилиб, 23.000 АҚШ долларга сотишга келишиб, келишилган пуллардан 100 АҚШ долларини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Шундан сўнг, Ш.Ф. Самарқанд вилоят ИИБ Транспортда ХТБнинг маъмурий биносига келиб, Самарқанд вилояти ИИБ ТХТБ тергов бўлинмаси ходими Х.Ш. ва М.С.ларга жиноят ишини унга нисбатан бўлган қисмини пул эвазига ижобий томонидан ҳал қилиб беришини сўраб, уларга 1000 АҚШ доллари таклиф қилган.

2020 йил 04 август куни соат 19:00 да, фуқаро Ш.Ф. Самарқанд шаҳри Беруний кўчасида жойлашган Самарқанд темир йўл вокзали автотураргоҳида ИИО ходимининг “Нексия-3” русумли автомашина ичида 900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан  қўзғатилган жиноят иши бўйича унга нисбатан қисмини тугатиш эвазига пора сифатида берган вақтида ушланиб, ундан ашёвий далил сифатида 900 АҚШ доллари олинган.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд транспорт прокуратураси томонидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech