Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга барчамиз масъулмиз
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга барчамиз масъулмиз
Нарпай тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган бир қатор кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбирлар давомида фуқароларнинг хонадонларида уларни қийнаб келаётган муаммолар ҳамда яшаш тарзи ўрганилиб, мавжуд муаммолар масъуллар кўмагида бартараф этилмоқда.
"Аҳоли муаммосини ўрганиб, уларни бартараф этиш, фуқароларга кўмак бериш жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда муҳим омил ҳисобланади"-дейди, туман ИИБ бошлиғи У. Халимов.
Бундан ташқари, туман ҳудудида фаолият юритаётган хизмат кўрсатиш шахобчаларида карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати