"Жиноятчиликка қарши курашиш ойлиги" доираси амалга оширилаётган тадбирлар муҳокама қилинди
Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли Фармойишига асосан, вилоят ҳудудида "Жиноятчиликка қарши курашиш ойлиги" тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Тадбир бошидан буён амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Акрам Халимов ҳузурида шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирнинг 10 куни давомида, жами 2380 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 339 нафар маст ҳолатда автомобиль бошқариш, 106 нафар фуқаролар белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтиш ҳолатлари аниқланди. 167 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган, 14 нафар гиёҳвандликка чалинган ва 172 нафар руҳий касаллар даволаниш муассасаларига жойлаштирилди. 9 нафар яшаш ва иш жойи аниқ бўлмаган шахслар Реаблитация марказига ва 79 нафар назоратсиз қолган вояга етмаганлар ВЕИҲЁКМ га жойлаштирилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати