8 Сентябр 2020 йил 731

Жомбой туманининг 3-сектори ҳудудидаги объектларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди

Жомбой туманининг 3-сектори ҳудудидаги объектларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди

Самарқанд вилоятининг Жомбой тумани 3-секторига қарашли ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганишга коммунал соҳа ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари жалб этилиб, сектор ҳудудида жойлашган трансформаторлар, иситиш объектлари тўлиқ ўрганилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Иссиқлик таъминоти корхоналарида ишлаб чиқилган иссиқлик энергиясини куз-қиш мавсумида узлуксиз истеъмолчиларга етказишда кўп хонадонли уйларнинг ички муҳандислик коммуникациялари созлигини текширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, сектор ҳудудидаги омборларда кўмир маҳсулоти захираси яратилмоқда.

Бундан ташқари, таълим муассасаларидаги иситиш тизимларининг ҳолати ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech