27 Апрел 2024 йил 1101

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг жорий йилнинг 3 ойидаги фаолияти юзасидан сарҳисоб йиғилиши ўтказилди

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг жорий йилнинг 3 ойидаги фаолияти юзасидан сарҳисоб йиғилиши ўтказилди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи Элдор Алқаров, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси вилоят бўйича бошқармаси бошлиғи Фаррух Юсупов ва шахсий таркиб ходимлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда соҳада эришидган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтди. Қайд этилдики, ходимлар белгиланган объектларда туристларга малакали ва сифатли хизмат кўрсатиши, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш лозим.

Шунингдек, ходимлар олдида турган бурч ва мажбуриятлар, уларнинг ўз хизматига виждонан ёндашишлари лозимлиги таъкидланди.

Коррупциянинг олдини олиш, таъмагирликка йўл қўймаслик, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.

Соҳадаги долзарб масалалар, йўл қўйилаётган хато-камчиликлар таҳлил қилиниб, устувор вазифалар белгиланди.

Text to speech