Хизмат интизомига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлигʻи о'ринбосари подполковник
Умид Утаев томонидан Ё'л ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида хизмат қилиб келаётган
ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари билан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш
масалаларига баг'ишланган йиғилиш ўтказилди.
Тадбир давомида ҳар бир ходимлар хизмат интизоми ва қонунчиликка
қатъий риоя этиши, порахо'рлик ва та'магирликка қарши муросасиз бо'лишлари лозимлиги
хусусида сўз борди.
Хизматида юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ
ходимлар Бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек Ички ишлар вазирлигининг амалдаги буйруқлари
талабларига сўзсиз риоя этиш шартлиги таʼкидланиб, бу бўйича чора-тадбирлар белгилаб
олинди.