2 Июн 2022 йил
992
Журналист ва блогерлар диққатига!
#Эълон
Журналист ва блогерлар диққатига!
03 июнь куни соат 10:00 да вилоят Ички ишлар бошқармасида Бошқарма бошлиғи полковник Раҳмат Маматов иштирокида “Ички ишлар органларини халқнинг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш ҳамда аҳоли билан мақсадли ишлашга йўналтириш борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
Анжуманда соҳада бўлаётган янгилик ва ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилади.
Самарқанд шаҳридан ташқари бошқа ҳудудларида яшаб, фаолият кўрсатадиган журналист ва блогерларга қулайлик яратиш мақсадида, ҳудудий ИИБлардаги студияларда шароит қилинган бўлиб, масофадан онлайн тарзда қатнашишлари мумкин.