10 Апрел 2024 йил 563

“Касбий олимпиада ўйинлари”га старт берилди

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан ҳар йили ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Касбий олимпиада ўйинлари” мусобақасини ўтказиш орқали “Энг яхши сафдор”, “Энг яхши сержант”, “Энг яхши кичик офицер” ва “Энг яхши катта офицер” номинациялари бўйича ғолибларни аниқлаш белгилаб берилган.

Шу муносабат билан, Самарқандда “Касбий олимпиада ўйинлари” мусобақасига старт берилди.

Ходимлар “Касб аълочиси” кўкрак нишони учун “Энг яхши сафдор”, “Энг яхши сержант”, “Энг яхши кичик офицер” ва “Энг яхши катта офицер” йўналишлари бўйича ўзларини синовдан ўтказишяпти.

Мусобақа ғолиблари муносиб тақдирланиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишади.

Бу каби мусобақалар вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида юқори савияда ўтказилмоқда.

Text to speech