12 Октябр 2024 йил 551

“Мен донорман” акциясида ИИБ ходимлари ҳам фаол қатнашдилар

Республика миқёсида ўтказилаётган донорлик акциясида кўплаб юртдошларимиз саховатли ишга бош қўшмоқдалар. 

Жорий йилнинг 11-сентябр куни Самарқанд вилоятида ҳам “Мен донорман” шиори остидаги хайрия акцияси ташкил этилди. Ушбу беғараз тадбирларда ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаоллик кўрсатишди.

Бу борада шахсий таркиб ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилиб, қон топшириш истагини билдирган ходимларга муносиб шарт-шароитлар яратиб берилди. Кўнгилли ходимлар саломатлигига жиддий эътибор қаратган ҳолда акцияда муносиб иштирок этишди.

Text to speech